Вход   |  Регистрация
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Hubble телескопи 10 соат ичида экзосайёранинг 160 та тасвирини суратга олди

Автор: Mr.BeXaa

Аризона университети астрономлари 10 соат ичида 2M1207b экзосайёрасининг 160 та тасвирини суратга олди. Бу шундай усул билан суратга олинган экзосайёранинг тарихдаги биринчи тасвиридир. Натижалар Astrophysical Journal нашрида чоп этилган.

Суратларни олиш сайёра атмосферасини ўрганиш учун зарур бўлган. Айниқса, астрономларни бу газли сайёрадаги доғ-доғ булутлар қизиқтирди. Аввалроқ 2M1207b сайёрасини суратга олишга уринишлар бўлган, бироқ дунёдаги энг катта телескопда ҳам суратлар аниқ чиқмаган. Олимлар булутларни тадқиқ қилишнинг янги усулини, яъни улар ёрқинлигининг ўзгариши бўйича тадқиқ қилишни ўйлаб топишларига тўғри келди. Бунинг учун Hubble телескопидаги Wide Field Camera 3 камераси билан бир қатор суратлар олинди. Суратлар бўйича сайёранинг ўз ўқи атрофида айланиш даври Ерникидан 2 марта қисқароқлиги аниқланди.

Бу тадқиқот раҳбари Даниэль Апаининг айтишича, суратлар шунчалик сифатлики, бу усулдан энди Қуёш тизимидан ташқарида жойлашган экзосайёраларни ўрганиш учун ҳамма жойда ишлатилади. Cloud Atlas деб номланган тегишли дастур ҳам бошлаб юборилди.

2M1207b экзосайёраси Ердан 160 ёруғлик йилига тенг узоқликда жойлашган ва Юпитердан 4 марта оғирроқ. Бу сайёрада кун 11 соатдан камроқ давом этади, унинг ҳарорати эса 1400°С гача етади. Сайёрада гоҳида суюқ металлар ёки ойнадан ёмғирлар ёғиб туради.





Поделитесь с друзьями:
Просмотров: 2 081   
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.