Вход   |  Регистрация
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Муҳаббат ҳақида 26 та қисқа ҳикоя.

Автор: HacKeR_763
 

Мазкур бўлиб ўтган ҳикояларда бутун бир ҳаёт тасвирланган. Улар шубҳасиз, ҳар кимни таъсирлантириб юборади. Ҳар бирингиз ҳақиқий муҳаббатингизни топишингизга тилакдошмиз.

***

Бугун 15 йилдан бери катаракта сабабли кўр бўлиб қолган 75 ёшли бувам менга деди: "Бувинг дунёдаги энг гўзал аёл, тўғрими?” Бир дақиқа ўйланиб туриб, дедим: "Ҳа, худди шундай. Балки, кўзингиз кўрмаётганлиги учун ҳозир бу гўзаллик сизга етишмаётгандир”. "Азизам, - жавоб қайтарди бувам, - мен уни ҳар кун кўраман. Тўғрисини айтсам, уни ёшлик чоғимиздан кўра аниқроқ кўряпман”.

 

***

Бугун қизимни турмушга узатдим. 10 йилча олдин мен 14 ёшли йигитчани олов ичида ёнаётган машинадан қутқариб олдим. Врачлар уни энди ҳеч қачон юра олмайди дейишди. Қизим мен билан бирга уни бир неча бор кўришга борди. Сўнгра у ерга ёлғиз боришда давом этди. Бугун эса мен ўша йигитнинг иккала оёғида мустаҳкам туриб, қизимнинг қўлига узук тақаётганини кўриб турибман.

***

Бугун, тонгги 7 да магазиним (флористман) эшиги олдига келиб, махсус кийим кийган ҳарбийга кўзим тушди. У Афғонистонга кетиш учун аэропортга йўл олган эди. У менга деди: "Ҳар жума одатда хотинимга ажойиб гулдаста олиб бораман ва бу анъанани сафарни деб қолдиришни истамасдим”. Кейин у менга 52 та гулдаста учун буюртма берди ва у қайтмагунча ҳар жума кечқурун уларни хотинининг офисига етказишни илтимос қилди. Мен унга 50 фоиз чегирма қилиб бердим. Унинг муҳаббати мени таъсирлантириб юборди.

***

Бугун 18 ёшли набирамга ҳеч ким мени таклиф қилмагани учун ҳеч қачон мактаб кечаларида бўлмаганимни айтдим. Ишонасизми, набирам бугун кечаси смокинг кийиб, эшигимни тақиллатди ва мени ўз шериги сифатида мактаб кечасига таклиф қилди.

***

Бугун у 18 йиллик комадан ўзига келгач, мени ўпиб деди: "Мен билан қолганинг, шундай ажойиб ҳикоялар айтиб берганинг ва менга ишонганинг учун сенга катта раҳмат. Ва, ҳа, сенга турмушга чиқишга розиман”.

***

Бугун, боғдан ўтиб кета туриб, кичкина ресторанчада тамадди қилишга қарор қилдим. Бутербродни энди еб бошлагандим, яқинмидаги дарахт ёнига қари жуфтликнинг машинаси келиб тўхтади. Улар ойналарни очиб, жаз мусиқасини қўйишди. Эркак машинадан тушиб, рафиқаси эшигини очди ва унга қўл узатди. Шундан сўнг улар ярим соат давомида ўша дарахт остида охиста рақсга тушишди.

***

Бугун бир кичкина қизалоқни операция қилдим. Унга биринчи гуруҳ қони керак бўлди. Бизга бундай қон йўқ эди, бироқ унинг эгизак акаси биринчи қон гуруҳида экан. Мен унга вазият қанчалик жиддий эканлигини ётиғи билан тушинтирдим. У бироз ўйлаб туриб, ота-онаси билан хайрлашди. Биз ундан қон олиб бўлгач, у мендан қачон ўлишини сўрамагунича унинг нега бундай қилганини тушунмадим. У синглиси учун ҳаётини ҳам аямаган экан. Ҳозир уларнинг иккиси ҳам соғ ва саломат.

***

Бугун 8 ёшли ўғлим мени қучоқлаб, деди: "Сиз дунёдаги энг яхши онасиз”. Табассум билан ундан сўрадим: "Сен қаердан биласан? Ахир дунёдаги ҳамма онани кўрмагансанку”. Ўғлим мени янада қаттиқ қучиб, жавоб берди: "Ўша мени дунёйим ҳам сизсизда”.

***

Бугун мен Альцгеймерлар шифохонасидаги қари бир беморни кўрикдан ўтказдим. У ўз исмини зўрға эслайди ва кўпинча икки дақиқа олдин айтган гапини ҳам унутиб қўяди. Ва қандайдир мўъжиза билан (менимча, бу мўъжизанинг номи муҳаббат) унинг ёнига бир неча дақиқагагина келадиган хотинини кўриб, аёлнинг кимлигини эслайди ҳамда "Салом, менинг гўзал Кейтим”, дея қарши олади.

***

Менинг 21 ёшли лабрадор итим зўрға юради, деярли ҳеч нимани кўрмайди ва эшитмайди, ҳатто воввилашга ҳам кучи йўқ. Лекин ҳар сафар хонага кирганимда у хурсанд бўлиб ўрнидан туради ва думини ликиллата бошлайди.

***

Бугун ошхонадан туриб, икки ёшли қизимнинг қандай қилиб бассейнга тушиб кетганини кўриб қолдим. Даҳшатга тушиб, у томон югура кетдим. Бироқ мен боргунимча, итимиз Рекс унинг ортидан ўзини сувга отиб, қизимни сув саёзроқ жойга кўйлаги ёқасидан тишлаб олиб чиқди.

***

Акам менга рак билан курашишим учун бугун 15-марта ўз илигини берди. У бевосита врачим билан маслаҳатлашиб бу ишларга қўл уради, мен булар ҳақида билиб ҳам ўтмайман. Бугун докторим даволар ижобий натижа бера бошлаганини айтди. "Касаллик аломатлари аста-секин йўқоляпти”, - деди у.

***

Бугун бобом билан уйга кетаётганимда у бирдан тўхтаб деди: "Бувинга гулдаста олишни унутибман. Ҳозир бурчакдаги дўконга кириб ўтамиз, мен унга гулдаста сотиб оламан. Тез бўламан”. "Бугун қандайдир алоҳида кунми?” – сўрадим ундан. "Ҳа, йўқ – жавоб берди у. - Ҳар куннинг ўзи алоҳида. Бувинг гулларни жуда яхши кўради. Гуллар уни беҳад хурсанд қилади”.

***

Бугун отамнинг бу дунёни тарк этганига 10 йил бўлибди. Мен кичкина пайтим ухлашимдан олдим у менга қисқагина бир қўшиқни куйларди. 18 ёшимда отам саратонга чалиниб, шифохонада ётганида уни кўргани борганимда шу қўшиқни айтиб берардим. Шундан буён бу қўшиқни умуман эшитганим йўқ. Аммо бугун қаллиғим ўша менга қадрли қўшиқни хиргойи қилиб қолди. Айтишича, болалигида онаси унга бу қисқа қўшиқни айтган экан.

***

11 ёшли ўғлим болаликдан бирга ўсган дўсти Жош кар-соқов бўлгани учун уларнинг тилини билади. Менга уларнинг дўстлиги кундан-кунга мустаҳкамланаётганини кўриш завқ бағишлайди.

***

Бугун отам ҳаётдан кўз юмди, у 92 ёш эди. Мен уни ўз хонасида ўтирғичга ўтирган ҳолида топдим. Унинг тиззасида учта сурат ётарди. Улар 10 йил олдинроқ ўлган онамнинг сурати эди. Онам дадамнинг бутун борлиғи эди. Менимча, у ўлими яқинлашаётганини сезиб, яна бир бор онамни кўргиси келган.

***

Мен 17 ёшли кўр боланинг онасиман. Унинг сўқир бўлиб туғилгани унга синфида аълочи бўлишга, гитарани яхши ўйнашга ва ўз севган қизи Валери учун ажойиб ҳамроҳ бўлишга асло ҳалақит қилмади. Бугун синглиси ўғлимдан Валерининг нимаси ёқишини сўради ва у шундай жавоб берди: "Ҳаммаси. У жуда гўзал”.

***

Бугун бир неча ойдан сўнг биринчи марта 12 ёшли ўғлим Шон билан йўл-йўлакай "Қариялар уйи”га кириб ўтдик. Одатда у ерга ёлғиз Альцгеймер билан оғриган онамни кўриш учун бораман. Бинога кирганимизда ҳамшира "Салом, Шон” – деб, бизни ичкарига киритди. Мен ўғлимдан сўрадим: "У сени исмингни қаердан билади?” У "Мен бу ерга бувимни кўриш учун мактабдан сўнг тез-тез келиб тураман”, деди.

***

Бобом бувим билан иккаласи кечага кулиб тушган эски, 60-йилларда қилинган суратни доим жавонида ушларди. Бувим мен 7 ёшлигимда саратондан вафот этган. Бугун мен уларнинг хоналарига кирдим ва бобом мени иккаласи тушган ўша суратга қараб турганимни кўрди ва мени қучоқлаб деди: "Ёдингда тут, бу дунёда ҳеч нима абадий эмас. Аммо бу яқинларимизни унитиб юборишимиз мумкинлигини англатмайди”.

***

Мен икки боланинг онаси ва тўрт набиранинг бувисиман. 17 ёшимда эгизак болаларга ҳомиладор бўлдим. Йигитим ва дўстларим болаларни олдириб ташламасликка қарор қилганимни билиб, мендан юз ўгиришди. Аммо мен таслим бўлганим йўқ, мактабни ташламай, ишга жойлашдим. Институтни тугатиб, у ерда мана 50 йилдан бери болаларимни ўз фарзандидай севувчи бир йигитни учратдим.

***

Бугун меҳмонхона балконида ўтириб, пляжда келаётган севишганлар жуфтлигига кўзим тушди. Уларнинг ҳаракатларидан бир-бирларини телбаларча севишлари кўриниб турарди. Улар яқинроқ келишганда, жуфтликнинг менинг ота-онам эканлиги аён бўлди. 8 йил олдин уларнинг ажрашишига бир баҳя қолганига ҳеч ким ишонмаса керак.

***

Бугун, бобомнинг ўлимидан 15 йил ўтгандан сўнг, 72 ёшли бувим яна турмушга чиқяпти. Ёшим 17 да ва мен бувимни ҳали бунчалик бахтли кўрган эмасман. Ёшлари катта бўлишига қарамай, бир-бирларини бунчалик қаттиқ севувчи икки инсонни кўриш нақадар завқли-я! Мен энди аниқ биламанки, ҳеч қачон кеч бўлмайди.

***

Бугун, икки йил алоҳида яшаганимиздан сўнг барча хафагарчиликларни унитиб, биринчи марта собиқ хотиним билан биргаликда кечки овқат қилишга қарор қилдик. Тўрт соат давомида роса суҳбатлашдик, кулишдик. Хотиним кетиш олдидан қўлимга катта, қалин конверт тутқазди. Унда хотиним ўтган икки йил давомида ёзган 20 та севги номалари ётарди. Конверт устига шундай ёзилганди: "Қайсарлигим туфайли юборилмай қолган хатлар”.

***

Бугун мен билан бахтсиз ҳодиса юз берди. Пешанам чуқур тилинди. Доктор пешанамни бинт билан ўраб, уни бир ҳафта ечмаслигимни буюрди. Албатта, бу менга ёқмади. Икки дақиқадан сўнг хонага укам кириб келди. Унинг ҳам пешанаси бинт билан ўралганди. Онамнинг айтишича, укам мени ёлғиз хафа бўлишимни истамабди.

***

Бугун, 91 ёшли бувам (ҳарбий доктор, бир қанча кўкрак нишонлари соҳиби ва омади чопган тадбиркор) шифохонада ётганида ундан ҳаёти давомида эришган энг катта ютиғи нима эканлигини сўрадим. У бувимга қараб, унинг қўлидан ушлаб деди: "У билан биргаликда қариганим”.

***

Бугун, тўйимизнинг 50 йиллигида, у кулиб деди: "Сени барвақтроқ учратмаганимдан афсусдаман”.

 
Manba:Xabardor




Поделитесь с друзьями:
Просмотров: 5 020   
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.