Вход   |  Регистрация
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Путин журналистларни АҚШ махсус хизматлари томонидан кузатув олиб борилишидан огоҳлантирди

Автор: HacKeR_763

 

Россия президенти Владимир Путин Кремль журналистларини улар АҚШ махсус хизматлари томонидан кузатилишларидан огоҳлантирди. Путин бу ҳақда Ҳиндистонда ўтган БРИКС саммити якуни бўйича ўтказилган матбуот-анжуманда айтиб ўтди. 

"Сиз бекорга куляпсиз! Сизлардан ҳар бирингизга бирор иш очиш мумкин. Балки очилгандир ҳам. Ва сизнинг суҳбатларингизни кузатиш мумкин", деб айтди Путин.

"Чунки сиз муайян ахборот ташувчисиздир. Ахир сиз президент пулига кирасиз, ниманидир эшитиб қолишингиз, кўришингиз, кимдир билан гаплашишингиз мумкин, сиз телефонда бемалол гап сотасиз ва ўйлаган ёки тахмин қилган барча нарсангизни эфирга олиб чиқасиз. Бу қизиқиш уйғотади", деб айтди Путин. 

Путиннинг айтишича, Россия махсус хизматлари АҚШникидан фарқли ўлароқ, фақатгина судлар қарори бўйича ҳаракат қилади.

Эътиборлиси, қандайдир вақтда хонада чироқ ўчиб қолган ва журналистлар бунга "Ана! Бизни эшитишаётганини кўрсатишди!", дейишган, Путин эса "Нимадир ёқмайдиган нарса айтдимми?" деб ҳазил қилган.

14 октябрда АҚШ президенти маъмурияти Россиянинг гўёки АҚШдаги президентлик сайлови боришига аралашувига жавобан унга қарши махфий кибероперация ўтказиш имкониятини кўриб чиқаётгани маълум бўлди.

 

Manba:Kun





Поделитесь с друзьями:
Просмотров: 3 329   
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.