Вход   |  Регистрация
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



АҚШда 2,7 млрд долларлик атом сув ости кемасига ном бериш маросими бўлиб ўтди

Автор: HacKeR_763

 

Қурилиши 2,7 млрд долларга айланган, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг энг янги атом сув ости кемаси расман USS Colorado деган ном олди. Кемага ном бериш маросими 3 декабрда Гротондаги (Коннектикут штати) ҳарбий верфда бўлиб ўтди.

Анъанага кўра, сув ости кемасининг тумшуқ қисмига шампан виноси солинган шиша идишни уриб синдириш ҳуқуқи АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари вазири Рей Мабуснинг қизи Эннига тақдим қилинди.

USS Colorado кемаси қурилиши 2012 йил мартида бошланган. Кема кўп мақсадли Virginia сув ости кемалари турига мансуб. Сув ости кемаси АҚШ ХДК ихтиёрига расман 2017 йил сентябрида берилиши керак. Бу вақтга келиб у АҚШ ХДК қуролланишида бўладиган бундай урдаги 15-кема бўлади. Кемани General Dynamics Electric Boat кемасозлик корхонаси қурган.

Virginia туридаги сув ости кемалари чуқурликда душман сув ости кемалари билан курашиш ҳамда соҳил яқинидаги операцияларни ўтказиш учун мўлжалланган. Кеманинг узунлиги 115 метрни ташкил қилади, ўз ичига 134 кишидан иборат экипажни сиғдира олади ва ўз бортида Tomahawk қанотли ракеталарини олиб юра олади.

Бундай синфдаги охирги сув ости кемаси –  USS Illinois октябрь охирида сафга киритилганди. Virginia туридаги 14-сондаги сув ости кемаси – USS Washington АҚШ ХДКга кейинги йилда топширилиши кутилмоқда.

 

Manba:Kun





Поделитесь с друзьями:
Просмотров: 1 626   
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.