Вход   |  Регистрация
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Путин: Элчининг ўлдирилиши Россия ва Туркия алоқаларига зарар келтириш йўлидаги ҳийла

Автор: HacKeR_763

 

Россия президенти Владимир Путин РФнинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов Анқарада отиб ўлдирилгани Россия ва Туркиянинг Сурияда тинчлик ўрнатиш учун олиб бораётган ҳаракатларига зарар келтириш мақсадида амалга оширилгани ҳақида гапирди.

У ўз элчиси ўлдирилишига жавобан Россия терроризмга қарши курашни кучайтиришини маълум қилган.

"Бунга фақат бир йўл билан жавоб қайтариш мумкин — террорга қарши курашни кучайтириш. Бандитлар буни ўз таналарида ҳис этишади", — дея қўшимча қилган россияликлар президенти.

Россия президенти марҳум элчининг яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Ушбу воқеадан кейин Ражаб Тойиб Эрдўған ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди. Унда Туркия раҳбари бўлиб ўтган воқеа юзасидан қандай ишлар амалга оширилаётганини хабар қилди.

Ўз навбатида, Путин ушбу мамлакатдаги Россия дипломатик ваколатхонаси хавфсизлигини таъминлашни сўради.

Андрей Карловга фотокўргазма очилиши вақтида ҳужум қилинди. Полиция томонидан йўқ қилинган қотил муқаддам Анқара полициясида хизмат қилган ва 2,5 йиллик хизматдан кейин шу йил кузида ишдан бўшатиб юборилган Мавлуд Мард Олтинтош экани аниқланган. Унинг онаси ва икки опаси тергов қилинмоқда.

 

Manba:Kun





Поделитесь с друзьями:
Просмотров: 7 301   
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.