Вход   |  Регистрация
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Ўзбекистонда автотранспорт ижарасининг минимал ставкалари белгиланди

Автор: HacKeR_763

 

Ўзбекистон ҳукумати 2017 йил учун автотранспорт воситалари ижарасининг янги минимал ставкасини белгилади. Бу ҳақида Uzdaily'да хабар берилди

Унга кўра, минимал ставкалар Ўзбекистон Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" қарорига мувофиқ  белгиланди. 

Минимал ставкалар автотранспорт воситаларини ижарага олишда солиқ базасининг камайишига йўл қўймаслик мақсадида белгиланди. 

Мазкур мулкни ижарага беришда жисмоний шахслар даромадига нисбатан белгиланадиган солиқ шартнома бўйича ижара тўлови суммасидан олинади, бироқ у белгиланган минимал ставкалардан кам бўлмаслиги керак. 

Ставкалар автотранспорт турига қараб алоҳида белгиланган. Енгил автомобиллар учун ойлик минимал ижара ставкаси 330 минг сўмни ташкил қилади (2016 йилда - 220 минг сўм), бошқа транспорт турлари (микроавтобуслар, автобуслар, юк машиналари) учун - 645 минг сўм (430 минг сўм).

 

Manba:Kun





Поделитесь с друзьями:
Просмотров: 4 281   
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.