Вход   |  Регистрация
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Ўзбекистон ИИВ раҳбари ўзгарди

Автор: HacKeR_763

 

Ўзбекистон ҳукуматида яна бир жиддий ўзгариш рўй берди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Адҳам Аҳмадбоев лавозимидан кетди.

Ишончли манбанинг маълум қилишича, эндиликда шу вақтгача Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келган Абдусалом Азизов Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарлигига тайинланган.

 

Адҳамжон Аҳмадбоев 2013 йилнинг декабрида Ўзбекистон ИИВ раҳбарлигида Баҳодир Матлубовнинг ўрнини эгаллаганди.

Энди у президентнинг ҳуқуқ-тартибот органлари иши бўйича давлат маслаҳатчиси сифатида ишлашда давом этади.

Абдусалом Азизов Жиззах вилояти ИИБ раҳбарлигидан олдин турли йилларда республика ИИВ раҳбари биринчи ўринбосари, "Ўзбекнефтгаз" миллий ҳолдинг компанияси раиси ва "Ўзбекнефтмаҳсулот" компанияси раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

У шунингдек, 2008 йилда Ўзбекистон Футбол федерацияси вице-президенти этиб тайинлангани ҳақида маълумотлар бор.

 

Manba:Kun





Поделитесь с друзьями:
Просмотров: 2 808   
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.