Вход   |  Регистрация
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Салим Абдувалиев Миллий олимпия қўмитаси вице-президентлигига сайланди

Автор: HacKeR_763

 

Бугун Миллий олимпия қўмитасининг XXX Бош Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адҳам Икрамов олиб борди. Унда тўрт йиллик олимпия циклида қилинган ишлар, эришилган натижалар борасида ҳисобот берилди

Йиғилиш давомида Миллий олимпия қўмитасига янги президент ва унинг вице-президентлари таништирилди. Қўмита раҳбарлигига “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси раиси Алишер Султонов бир овоздан сайланган.Салим Абдувалиев, Валерий Тян, Фарҳод Турдиев ва Умид Аҳмаджонов эса қўмита вице президентлари сифатида таништирилган.

 

 

Салим Абдувалиев Ўзбекистондаги энг таъсирли тадбиркорлардан бири ҳисобланади. У 1950 йилнинг майида Фарғона вилоятининг Тошлоқ қишлоғида дунёга келган. 

У эркин кураш бўйича 5 карра Ўзбекистон чемпиони бўлган.

У спортдан кетгач, аввалига заводда ишлаган, кейин ҳайдовчилик қилган.

Салим Қирғизбоевич 1997 йилдан буён Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси президенти ҳисобланади. У шу вақтга қадар Ўзбекистонда эркин кураш бўйича спорт мусобақаларига ҳомийлик қилиб келган. Халқ орасида Салим «Бойвачча» лақаби билан танилган бу спорт амалдори ўз вақтида катта теннис бўйича Ўзбекистон президенти Кубоги ҳомийси ҳам саналарди.

Айни вақтда Тошкентдаги Яшнаобод туманида истиқомат қилади. 4 қиз ҳамда 2 ўғил отаси.

 

Manba:Kun





Поделитесь с друзьями:
Просмотров: 4 706   
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.