Вход   |  Регистрация
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Ўзбекистон ОТЖ футболчиси Ироқдан учралган мағлубиятдан кейин мухлисларни ҳақоратлади.

Автор: HacKeR_763
 

Ўзбекистон U-23 ҳимоячиси, Олий лиганинг "Бухоро" жамоаси аъзоси Максимилиан Фомин кеча, 16 январь куни U-23 Осиё чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида Ироқ термасига 2:3 ҳисобида бой берилган ўйиндан кейин Фейсбукдаги саҳифасида мухлисларга ҳақоратли сўзлар билан тўлган мурожаатини қолдирди.

Қуйида унинг мухлисларга рус тилида йўллаган сўкинчли сўзлари юмшатиб, таржима қилинган:

"Сизлар, (сўкинади) интернетда биз қанчалик ёмон футболчилар эканлигимиз ҳақида ёзаётганлар ва постлар қолдираётганлар, (сўкинади) чакагангизни ёпинг! Сизнинг ўзингиз кимсизлар? Ҳаётда ҳеч нарсага эришолмагансиз, ҳеч нарсани кўрмагансиз (сўкинади). Экран орқасига бекиниб, бошқаларнинг устидан мағзава ағдаришдан бошқаси қўлларингдан келмайди (сўкиниш). Ҳақиқий мухлис бўлганингизда (сўкиниш) жамоангизга лой чаплаш учун вазият кутмасдингиз. Мухлис мағлубиятдан кейин ҳам, ғалабали ўйинлардан кейин бўлганидек бир хилда жамоани қўллаб-қувватлаб туриши керак. Сизлар эса ўзингизни аблаҳлардек тутяпсизлар! Агар сиз ярамаслар (қаттиқ сўкиниш) футболни озгина тушунганларингизда эди, бу оддий ўйин эканини, бу ўйинда ҳар доим ҳам ўйлаган ишинг амалга ошавермаслигини тушунган бўлардингиз. Шундай экан, (яна сўкиниш) бундан кейин бирор нарса ёзишдан олдин каллангиз ишлатиб, ўйлаб кўринг. Бунақа ҳайвонлик қилмасдан, одамлигингизча қолинг!”

 

"Кун қаҳрамони"нинг бу мурожаати у ва унинг сафдошларига мухлисларнинг муносабатини янада ёмонлаштирса ёмонлаштирдики, у истаган томонга ўзгартиргани йўқ.

"ОТЖ футболчисининг бу мурожаати кўрсатиб турибди жамоадаги муҳитнинг қанақалигини", дейди фикр билдирганлардан бири.

Спорт журналистларидан бири, мухлис сифатида футболчининг "бақириқлари"нинг ўзига ҳам қаратилганидан азият чеккан ҳолда "Шахсан мен болаларни айбламагандим..." деяёзган.

Пост остида фикр қолдирган аксар мухлислар эса футболчига шу даражада ва ундан ортиқ ҳақоратли сўзлар билан жавоб қайтаришган.

Фейсбукдаги саҳифасига машҳур украиналик мураббий Валерий Лобановскийнинг суратини жойлаб олган бу футболчининг фотосуратлари орасида Осиё чемпионатига тайёргарлик сифатида Дубайда ўтказилган йиғин вақтида туширилган сурат ҳам бор. Унга "Сейчас бы пивка, для рывка" дея ном қўйилган.

 

Бу ҳолатлар шуни кўрсатадики, ёш футболчиларнинг профессионал футболчига айланиш босқичида муаммолар етарли. Мухлис бу футболчилардан ватанпарварлик кутгани ҳолда, ўйин сўнггигача умид билан телевизордан кўзини узмагани вақтида улар ўз иродасиз ўйини билан ватанни шарманда қилгани етмаганидек, улардан бири шундай чиқиш қилди.

Кун.уз сайти мухлислар номидан ЎФФ тартиб-интизом қўмитасини бу ёш футболчининг бу ҳаракатини кўриб чиқиш ҳамда бундан кейин бу ҳолат такрорланмаслиги учун керакли ишлар олиб боришга чақиради. Бундай чоралар нафақат футболнинг, балки футболчиларнинг ўзи учун ҳам фойдадан холи бўлмайди. 

Қайд этиш жоизки, бир неча йил олдин, Мексика майдонларидаги жаҳон чемпионатидан кейин Ўзбекистонга ўзини "юлдуз футболчи" ҳисоблаб қайтган Темур Ҳакимовга ҳам шундай чоралар кўрилган, у кейинги фаолиятини қуйи лига жамоаларида ўтказганди. Бугунда у бир қадар "ўзига келиб қолганини" ҳисобга олинса, Фомин билан ҳам шундай самарага эрилишишига умид қилиш мумкин.

Manba:Kun





Поделитесь с друзьями:
Просмотров: 1 988   
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

Комментарии
(2)

Пользователь offline Musurmon 18 января 2016 19:27
To`grida bula atelap qimadi-ku  recourse winked
Пользователь offline Kamol86 19 января 2016 10:25
San ham futbolchisande Fomin 

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.