Вход   |  Регистрация
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Блогер Ўзбекистон олимпиячиларининг Ироққа қарши ўйинидаги хатоларини кўрсатиб берди

Автор: BeK-007
 

Блогер Зоҳид Акрамов Ўзбекистон олимпиячиларининг 16 январь куни U-23 Осиё чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида Ироқ термасига 2:3 ҳисобида бой берилган ўйиндан кейин "Ўзбекистон ОТЖ мағлубиятида энди кимни айблаймиз?" номли блог ёзди.

"Ҳеч кимнинг ярасига "туз сепиш” ниятим йўқ, аммо, дилимдаги гапларни айтмасам бўлмайди. Бугун барча футболсевар ўзбек аҳлининг кайфияти "0”, шу жумладан менинг ҳам. Кечаги ўйинни кузатиб, асаблардан "асар” ҳам қолмади. Туппа тузук бошланган ўйин, якунда биз учун даҳшатга айланди. Жанубий Корея билан ўйинда ҳамма айбни ҳакамларга ағдарган эдик. Адолатсиз пенальти, ҳаққоний бўлмаган қизил карточка. Бу сафар айбни кимдан излаймиз?

Дастлабки ўйинда ҳимоядаги пала-партишлик, узатмалардаги қўпол хатолар, етакчининг йўқлиги яққол кўзга ташланиб турганди. Афсуски, ана шу хатолардан хулосалар чиқарилмади ва Ироққа қарши ўйинда ОТЖ бош мураббийи хатони такрорлади. Болтабоев қизил олгани, Фомин ишончни оқламагани учун майдонга қайтишмади, аммо, Жамшид Искандеров яна майдонга чиқди. Кореяликлар билан ўйинда унинг пассив ҳаракат қилиши, умуман олганда ўйинга тайёр эмаслигини кўпчилик кўрди, бироқ, Бабаян кўргиси келмади. Кўрган бўлса ҳам хато сифатида қабул қилгиси келмади.

Ҳимоямизга нима бўлди? Қани ёшлардаги жўшқинлик?

Биринчи гол бўлган вазиятни эсланг. Ироқликлар чап қанотдан ҳужум уюштиришди. Чап қанотдан узатилган тўп Ироқ олимпия терма жамоасининг 19-рақам эгаси Амжад Атванга етиб борди ва у якунда мўлжалдан адашмади.

 

 

 Искандеровга эътибор беринг. У кимнинг ва ниманинг ортидан югуриб кетяпти. Атван билан орадаги бўшлиқни қаранг! Шунчаки майдонда югуришнинг фойдаси нима? Иккинчи голда Игорь Сергеев иккинчи сўнгги ҳимоячи вазифасини бажарди. Қолган ҳимоячилар қани? Козак ва Мирабдуллаев кимни қўриқлаяпти? Акром Комилов зарбани шунчаки томоша қиляпти-ми? Жарима майдончамиз ичида етти киши нима қилиб турибди? Саволлар чексиз, аммо, ким буларга жавоб бера олади?

 Дарвозамизга урилган учинчи гол ортиқча таърифга муҳтож эмас. Биринчидан, Козак рақиб футболчисини ўтказиб юборди. Комилов ва Мирабдуллаев оффсайд бор дея қўлини кўтарди-ю, шошилмасдан орқага қараб кета бошлади. Козак ҳам оффсайд бор деб ўйлади ва жойида тўхтади. Ҳакам ҳуштаги янграмаган эди. Бизникилар ҳуштак чалингунча ўйнаш кераклигини билишмади.

 Айтгим келмайди-ю, айтмасам бўлмайди. Самвел Бабаян ўйин амалиётига эга бўлмаган Искандеров ва Болтабоев ўрнига Олий лигада ўз ўрнига эга бўлган Рустам Ашурматов, тажрибали Аббос Махсталиев, асосий таркибларда майдонга тушадиган Диёр Туроповни Доҳага олиб бориши керак эди. Бу менинг шахсий фикрим, албатта. Бироқ, аксарият мухлислар ҳам ушбу фикрга қўшилса керак.

Ушбу ўйинда ҳакамни фақат бир вазиятда айблаш мумкин. Терма жамоамиз вакиллари бурчакдан тўпни узатаётганда рақиб дарвозабони ва ўйинчиси тўқнашиб кетгани учун улар эркин зарба ишлаб олишди. Осиёлик ҳакамларнинг (албатта, Равшан Эрматов бундан мустасно) савияси қанчалик паст даражада эканини кўришимиз мумкин. Қолган ҳамма айб ўзимизда. Хатоларни вақтида бартараф этиш, уларни олдини олиш керак эди. Афсус, бундай бўлмади ва навбатдаги Олимпия ўйинлари биз учун армон бўлиб қолди.

Manba:Daryo





Поделитесь с друзьями:
Просмотров: 2 085   
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.