Вход   |  Регистрация
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



«Челси» мураббийлиги учун асосий номзодлар рўйхати тузилди.

Автор: HacKeR_763
 

«Челси» раҳбарияти янги мавсумда жамоани бошқариши мумкин бўлган асосий 5 номзодни ўрганиб чиқмоқда. Лондонликларнинг шорт-листида Клаудио Раньери («Лестер»), Марк Хьюз («Сток Сити»), Эдди Хау («Борнмут»), Диего Симеоне («Атлетико») ва Массимилиано Аллегри («Ювентус») номлари бор. Бу ҳақда Telegraph нашри хабарберган.

Бу номзодлар орасида Симеоне ва Аллегрининг таклиф этилиш имкониятлари кўпроқлиги айтилган. Манбанинг ёзишича, «Челси» бу икки мураббийдан бирини жамоа жорий мавсум якунида ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олса, таклиф этмоқчи. Агар лондонликлар бу вазифани уддалай олмаса ва кучли тўртликка кира олмаса, қолган номзодларга эътибор қаратилади.

Айни вақтда «Челси» АПЛнинг 24 туридан кейин турнир жадвалининг 13-ўрнида жойлашган. Жамоа кучли тўртликнинг тўртинчи вакилидан 15 очко ортда қолмоқда.

Айни вақтда АПЛ турнир жадвалида «Лестер» пешқадамлик қилмоқда. Қайд этиш керакки, бу жамоа бош мураббийи Клаудио Раньери лондонликлар бошқарувига келиш учун номзодлар қаторида. Бу мутахассис бундан олдин ҳам, 2000 йилдан 2004 йилгача «Челси»да ишлаган, жамоани Роман Абрамович сотиб олгач, ишдан бўшатилганди.

Айни вақтда «Челси»ни голландиялик мутахассис Гуус Хиддинк бошқариб турибди. У 2015 йилнинг 17 декабрида Жозе Моуриньо ишдан бўшатилгач, вақтинчаликка таклиф қилинганди. У билан мавсум сўнггигача битим тузилган.

Жамоани бошқариши мумкин бўлган мутахассислардан яна бири сифатида мавсум якунида Германиянинг «Бавария» жамоасидан кетишини маълум қилган Хосеп Гвардиола номи ҳам келтирилади. Лекин у Англиянинг бошқа бир жамоаси, «Манчестер Сити» билан келишиб қўйгани ҳақидаги хабарлар бор.

Manba:Kun




Поделитесь с друзьями:
Просмотров: 1 752   
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.