Вход   |  Регистрация
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



Месси ўзининг футболкасини полиэтилен пакетдан ясаб олган афғонистонлик мухлис бола билан учрашишга тайёр

Автор: BeK-007
 

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Афғонистонда яшовчи 5 ёшли болакай Муртазо Аҳмади билан учрашишга тайёрлиги маълум қилинди.

Олдинроқ интернетда Аҳмадининг пластик пакетдан футболка ясаб, унга Месси деб ёзиб олган сурати пайдо бўлган эди. Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси бу болакай билан учрашишга рози экани хабар қилинган.

"Афғонистон футбол федерацияси раҳбарияти Месси ва "Барселона"дан учрашув хусусида хабар олди", деган федерация матбуот котиби Сайид Али Козимий.

Футболчининг отаси Хорхе Месси ҳам болакай суратларини кўрганини ва унга қандайдир йўл билан ёрдам бермоқчилигини айтган.

Месси целлофан халтадан ўзининг футболкасини ясаб олган ироқлик болакайга ёрдам беришни истамоқда

Мессининг полиэтилен пакетдан ясалган футболкасини кийиб олган бола Афғонистондан топилди

Manba:Kun





Поделитесь с друзьями:
Просмотров: 2 089   
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.