Вход   |  Регистрация
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта



«Реал» Бэйлни сотиб юбориш учун баҳона топди.

Автор: HacKeR_763
 

«Реал» ўзининг 26 ёшли яримҳимоячиси Гарет Бэйлни сотиши мумкин.

Мадридликлар жамоаси раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида уэльслик бу футболчисини кўп вақтни жароҳатларини даволаш учун сарфлаб юбораётгани туфайли сотиб юбориш ҳақида ўйламоқда.

As нашри хабарига кўра, жорий мавсумда Бэйл жами ўйин вақтининг 44 фоизини майдонда ўтказган (2880 дақиқа ўрнига 1265 дақиқа). Жамоадагилар у Арьен Роббеннинг қисматдошига айланиши мумкинлигидан ташвишланишмоқда.

«Тоттенҳэм»дан 100,7 миллион евро (бунга 18 миллион евролик маош қўшилади) эвазига харид қилинганидан буён унинг ҳар бир ўйини «Реал»га 750 минг еврога тушган.

2013 йилдан бери Бэйл максимал ўйин вақти 13 минг 590 дақиқадан 8620 дақиқани майдонда ўтказган, бу эса 63 фоизлик ўйин вақтига тенг. Жорий мавсумда унинг натижаси 44 фоиз бўлган бўлса, ўтган мавсумда 76 фоиз, ундан олдингисида, яъни биринчи мавсумида 61 фоизга тенг бўлганди.

Manba:Kun




Поделитесь с друзьями:
Просмотров: 3 461   
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

Комментарии
(1)

Пользователь offline HABIBULLO1977 30 января 2017 16:48
real sen tomondaman

Информация

Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.